Душанбеда Навоий номидаги парк очилади

Дата: 14:55, 07-03-2018.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Душанбеда Алишер Навоий номидаги парк очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг 5 март кунги фармойишида айтилади.

“Тожикистон пойтахти ҳокими шаҳар халқ депутатлари мажлисига Душанбедаги Беҳзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши топширилади”, - дейилади фармойишда.

“Кўрсатилган боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Низомиддин Алишер Навоий ва Нуриддин Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади. Душанбе шаҳри раисига кўрсатилган алломалар ёдгорлиги учун конкурс эълон қилиш топширилади”, деб таъкидланади армойишда.

Эслатиб ўтамизки, 24 февралда “Самаркандский вестник” газетаси Самарқандда яна Низомиддин Алишер Навоий ва Нуриддин Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилиши ҳақида хабар қилди. Газета маълумотига кўра, ёдгорлик Амир Темур ва Абдураҳмон Жомий кўчалари кесишувида ўрнатила бошлаган.

Юқоридаги ёдгорлик аввалбошда 1970 йилда Регистон майдони ёнида ўрнатилган бўлиб, кейинроқ Даҳбет ва Регистон кўчаларига кўчирилган. 2009 йилда ёдгорлик олиб ташланган.

Сурат манбаи: http://traveltajikistan.tj/tg/portfolio-item/flagpole-dushanbe/

Янгилик билан ўртоқлашиш: