Душанбеда ШҲТ аъзо давлатлар экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Кеча Душанбе шаҳрида ШҲТ аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва наркотиклар билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Экспертлар ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бераўи ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.
“Қирғизстон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда қўшма тадбирлар ўтказишни муҳокама қилишди”, - деб таъкидланади пайшанба куни эълон қилинган хабарда.
Шунингдек, томонлар учрашувда 2017-2022-йиллар учун Аксил-наркотик стратегияси ва уни бажариш бўйича Ҳаракат дастури лойиҳалари ва бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.