Душанбеда Ўзбекистон корхоналари маҳсулотларининг ярмаркаси бўлиб ўтади

Дата: 17:13, 30-03-2017.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – 17-21 апрелда Душанбедаги “Пойтахт-90” савдо марказида Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазма-ярмарка Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ва вазирликлари кўмагида ўтказилмоқда.

Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон ва Тожикистон Савдо саноат палаталаридир.

Ярмаркадан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлааро комиссияларининг IV йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, садо-иқтисодий ва илмий-техник алоқаларни тенглик ва ўзаро манфаатлар асосида ривожлантириш, сармоялар жалб қилиш, қўшма корхоналар ташкил қилиш, ҳамкорлар қидиришни рағбатлантиришдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: