Душанбеда Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг кўзгазмаси ва ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 15:52, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 7-9 март орасида Тожикистон пойтахти Душанбеда Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг кўзгазмаси ва ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, барча манфаатдор шахслар “Ўзэкспомарказ” МКК мурожаат қилиб, кўргазмада қатнашиш, шунингдек, кўргазма товарларини Душанбега ташиш учун ариза беришлари мумкин.

Душанбедаги кўргазмадан кўзланган мақсад – Ўзбекистон саноат компаниялари, инновацион ютуқлар ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ҳамда тақдим қилиш,
республика илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти билан кенг таништириш, маданий-тарихий меърос ва туризм салоҳиятини тақдим этиш кабилардир.

Кўргазма тожик ва хорижий компания ва фирмалар билан шартномалар тузишга имкон беради.

 

Сурат манбаи: http://xn--b1agjasmlcka4m.xn--p1ai/event/v-peterburge-otkrylsya-pervyy-v-rossii-centr-podderzhki-eksporta

Янгилик билан ўртоқлашиш: