Душанбеда Ўзбекистоннинг биринчи саноат кўргазма-ярмаркаси очилмоқда

Дата: 11:03, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Бугун Душанбеда Ўзбекистоннинг биринчи саноат кўргазма-ярмаркаси очилмоқда, деб хабар беради Тожик Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Бугун 17 апрелда Тожикистон пойтахтида Ўзбекистоннинг 160 ортиқ саноат товарлари ишлаб чиқарувчилари иштирокида биринчи саноат кўргазма-ярмаркаси очилмоқда. Тадбир 21 апрелгача давом этади. Очилиш маросимида Ўзбекистон ҳукумати ва мамлакатнинг Душанбедаги элчиси, шунингдек, Тожикистон Савдо саноат палатаси ва ТР Иқтисодий ривожланиш вазирлиги вакиллари иштирок этиши кутилмоқда”, - деб хабар қилишди ТР ССПда.

Ўзбекистон корхоналари Душанбеда кенг турдаги саноат маҳсулотлари, хусусан, машинасозлик, автосаноат, кимё саноати, енгил, текстиль, электротехник, парфюмерия, фармацевтика ва мебель саноати маҳсулотларини намойиш қиладилар.

19 апрелда кўргазма доирасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг учрашуви режалаштирилган. Унда икки томонлар 100 ортиқ вакил қатнашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий савдо айланмаси деярли 6 бараварга ўсиб, $70 млнни ташкил қилди.

Бундан $36 млндан зиёди тожик молларининг Ўзбекистонга экспортига ва деярли $34 млни Тожикистон тарафининг ўзбек товарлари импортига тўғри келади.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: