Душанбеда “Ўзтрейд” АЖ шоу-румининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Дата: 17:37, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Душанбеда Тожикистон савдо уйи МЧЖ базасида  “Ўзтрейд” АЖ шоу-румининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унда ўзбек маҳсулотларининг кенг номенклатураси намойиш этилмоқда.

“Бугунги кунда “Ўзтрейд” АЖ томонидан савдо уйи номига тайёр маҳсулотларни етказиб бериш бўйича $2,6 млн миқдоридаги экспорт шартномалари имзоланган.

Маҳсулотлар номенклатураси тайёр текстил буюмлари, хўжалик совуни, сантехника маҳсулотлари, гипсдан тайёр буюмлар, бўёқ ва эмульсия, ПВХдан қувурлар, ёпишқоқ лента (скотч), пол плинтуси, шунингек, хусусий тадбиркорликнинг бошқа маҳсулотларидан иборат”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: