Душанбедаги АҚШ элчихонаси ҳодимлари солиққа тортилади

Дата: 11:26, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Душанбедаги АҚШ элчихонаси ҳодимлари солиққа тортилади, дея хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТаджикТА).

“Бунга доир келишув ТР ҳукумати қошидаги давлат солиқ қўмитаси раиси Нусратулло Давлатзода ва АҚШнинг ТРдаги элчиси Сюзан Эллиотт ўртасидаги 29 апрелда бўлиб ўтган учрашув чоғида имзоланди”, - деб хабар қилди Тожикистон ТИВ ахборот департаменти.

Учрашувда томонлар иккитомонлама муносабатлар ва ўзаро қизиқишга эга бўлган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилганлар.

Учрашувдан кейин икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида Тожикистондаги АҚШ элчихонаси маҳаллий ходимларини солиққа тортишга доир келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: