Душанбедаги “Дўстлик кеcҳаси” концертида Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров ва Озодбек Назарбековлар иштирок етадилар

Дата: 17:12, 27-02-2018.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Душанбедаги “Дўстлик кечаси” концертида Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев, Фарруҳ Зокиров ва Озодбек Назарбеков каби ўзбек артистлари иштирок этадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) тожик ОАВга таянган ҳолда.

Тожикистон ва Ўзбекистон санъат усталарининг “Дўстлик кечаси” номли қўшма концерти қўшни давлат Президентининг Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе шаҳрига илк давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтади. Ўзбек етакчиси Душанбега 9-10 март кунлари ташриф буюриши кутилмоқда”, - деди Тожикистон ҳукуматидаги манба.

9 март куни кечқурун Душанбедаги “Кохи Борбад” залида бўлиб ўтадиган концертда Тожикистон ва Ўзбекистоннинг таниқли қўшиқчилари, мусиқачилари, раққослари иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Тожикистонга илк ташрифи доирасида ҳам худди шундай концерт уюштирилган эди.

Сурат манбаи: https://tjk.rus4all.ru/news/20170505/728175752.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: