Душанбедаги музокаралардан кейин Ўзбекистон делегацияси Москвага учиб кетади

Дата: 16:03, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Душанбедаги музокаралардан кейин Ўзбекистон делегацияси Москвага учиб кетади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 23 июн куни Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 74-йиғилиши ишида иштирок этади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда МДҲга аъзо давлатларининг иқтисодий соҳадаги ҳамкорлигига оид амалий масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: