Дюздо бўйича Ўзбекистон термаси Польшадаги халқаро турнирда қатнашади

Дата: 10:48, 13-02-2015.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – Дюздо бўйича Ўзбекистон термаси Польшанинг очиқ чемпионатида қатнашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур турнир 28 февралда Варшавада бошланади. Олимпия олди мавсумида рейтинг турнирларида қатнашиб, очколар ишлаб олиш жуда муҳим, чунки Олимпиадага ҳар бир вазн тоифасидаги энг кучли 22 дзюдочилар боради. Шу сабабли терма жамоа чемпионат якунлари бўйича рейтинг очколари сонини анча кўпайтириб олиш ниятида. Польшага 14 ўзбек дзюдочиси боради. Улар орасида терма жамоа етакчилари Яҳё Имомов, Дилшод Чориев ва Ришод Собировлар бор”, – деб таъкидлашди Дзюдо федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: