Дзюдо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси 8 медални қўлга киритди

Дата: 14:20, 12-10-2015.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича кадетлар ўртасида Таиланддаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон термаси 8 медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шоҳсупанинг олий поғонасига уч ўзбек спортчиси – Жасур Содиқов (73 кггача), Шерхон Тўрабоев (81кг) ва Санобар Султоновалар (52 кг) кўтарилдилар. Ғолибжон Сулаймонов 66 кггача вазн тоифасида кумуш медал олди”, – деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Оловиддин Жўрақобилов (90 кггача), Гулнур Муротбоева (44 кг), Нодира Юлдашева (70 кг) ва Дилноза Камоловалар (70 кгдан ошиқ) бронза меддаларини қўлга киритдилар.

Олинган медаллар Ўзбекистон термасига умумжамоа ҳисобида Қозоғистон термасидан кейин иккинчи бўлишга имкон берди. Учинчи ўринни эса Хитой Тайпей дзюдочилари олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: