Дзюдо бўйича ўзбек термаси 28 июлда Рио Олимпиадасига жўнаб кетади

Дата: 17:53, 22-07-2016.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича ўзбек термаси 28 июлда Бразилияга ёзги Олимпиадада иштирок этиш учун жўнаб кетади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, ушбу спорт тури бўйича олимпиа мусобақалари Рио-де-Жанейродаги олимпиа ўйинларининг илк кунларида бўлиб ўтади. Шу сабабли ҳам ўзбек дзюдочилари Бразилияга маҳаллий вақт ва об-ҳаво шароитларига мослашиш мақсадларида июл охирида етиб келади.

Ўзбекистон шарафини бўлажак Олимпиадада 8 дзюдочи ҳимоя қилади. Булар Диёрбек Ўрозбоев (60 кг), Ришод Собиров (66 кг), Мирали Шарипов (73 кг), Шахзод Собиров (81 кг), Шерали Жўраев (90 кг), Сойиб Қурбонов (100 кг), Абдулло Тангриев (+100 кг), Гульноза Матниязовалардир (70 кг).

Маълумот ўрнида, XXXI ёзги Олимпиа ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: