Дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар термаси Осиё чемпионатида битта олтин медални қўлга киритди
Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда якунланган Дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар термаси Осиё чемпионатида жамоавий мусобақаларда битта олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эркаклар термасига финалда биринчилик ва қитъадаги энг кучли жамоаларидан бири – Монголиялик дзюдочилар рўпара келди. Биринчи беллашувда Шарафиддин Лутфиллаев (66 кг) ипппон усули билан Тумурхулег Даваадоржни енгди. Сўнгра Мирали Шарипов (73 кг) Одбаяр Ганбаатарни енгиб ғалабалар сериясини давом эттирди. Учинчи учрашувда Яхё Имомов (81 кг) Дагвасурен Нямсурен устидан ғалаба қилиб, ўзбекистон термасига 3:0 ҳисобида ғалабани кафолатлади”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.
Қолган беллашувларда Дилшод Чориев (90 кг) Отгонбаатар Лкхгвасуренга енгилди, Абдулло Тангриев (90 кгдан ортиқ) эса Тувшинбаяр Найдан устидан ғалаба қилиб, Осиё чемпионатига чиройли нуқта қўйди.
“Афсуски, кўпчилик йигитлар: Ришод Собиров, Шахзод Собиров, Шерали Жўраев жароҳат олдилар, лекин бу жамоага яхши кураш кўрсатиб, илк марта Осиё чемпионати “олтин”ини қўлга киритишга ҳалақит бермади. Бунинг учун барча курашчилар ва тренерларга раҳмат дейман”, - деди турнир якунларини сарҳисоб қилар экан Дзюдо федерацияси раҳбари Армен Багдасаров.


