Дзюдо бўйичаЎзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Франциядаги турнирда 8 медални қўлга киритди
Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Дзюдо бўйичаЎзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Сан-Сиприендаги (Франция) VI халқаро турнирда 8 медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турнирда 35 мамлакатдан спортчилар иштирок этди. Ўзбек дзюдочилари 3 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медалларни қўлга киритдилар. Ўз вазн тоифаларида Бобур Шарифжонов, Жайхулбок Назаров ва Раҳматилла Қосимовлар олтин медал олдилар. Кумуш совринларга эса Дилшод Баҳодиров, Миршод Раҳмонов ва Азизбек Ашуровлар, бронза медалларни эса Исломбек Ровшанқулов ва Муҳаммадали Маманазаровлар олдилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон дзюдо федерациясида.