Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Бокудаги Гран-прида 3 медални қўлга киритди

Дата: 14:53, 10-05-2016.

Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Бокудаги Гран-при босқичида 3 медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“76 иштирокчи мамлакатлар орасида Ўзбекистон жамоаси битта олтин, биттадан кумуш ва боронза медаллар билан медаллар сони бўйича тўртинчи ўринни олди”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.

Жамоага яна билан совринни таниқли Абдулла Тангриев олиб келиши мумкин эди. У барча дастлабги учрашувларни бенуқсон ўтказди, лекин яримфиналда Бокудаги ўтган йилги Катта дубулға турнирининг кумуш совриндори Рой Мейерга бой берди.

Шундан бўлсада, Абдулла бронза медал учун беллашиш имконига эга бўлди. Тангриев учинчи ўрин учун курашда 2015 йилги Боку Катта дубулғаси ғолиби Барн Борга енгилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: