Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Мароккодаги Masters турнирида биринчи медални қўлга киритди

Дата: 10:39, 25-05-2015.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Мароккодаги Masters турнирида биринчи медални қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термасига илк медални мусобақаларнинг биринчи кунида Шарафиддин Лутфиллаев 60 кггача вазн тоифасида олиб келди. Саралаш курашларида у Арманистон ва Грузиялик спортчиларнинг қаршилигини осонлик билан енгди. Сўнгра Лутфиллаев ярим финалда турнир ғолибига айланган Япония вакилига енгилди. Аммо Лутфиллаев учинчи ўрин учун баҳсда яхши қатнашди. “Бронза” учун курашда у жамоадоши Диёрбек Ўрозбоев билан гиламга тушиб, уни енгди. Натижада Лутфиллаев учинчи, Ўрозбоев бешинчи бўлди”, – деб таъкидлашди Дзюдо федерацияси матбуот хизматида.

Бугун, 25 майда турнирда яна икки ўзбекистонлик – Ришод Собиров (66 кг) ва Рамзиддин Саидовлар (100 кг) қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: