Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда

Дата: 17:11, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар термаси Тошкентдаги 15-17 апрел кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финалига тайёргарлик кўришни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, ушбу мақсадда дзюдочилар 5 апрелга қадар Чирчиқдаги “Кимёгар” спорт мажмуида ўқув машқ йиғинида бўладилар. Кейинчалик тайёргарлик пойтахтдаги Осиё дзюдо марказида давом этади. 

Аёллар термаси 23 март-6 апрел кунлари Осиё дзюдо марказида тайёргарликдан ўтмоқда.

Бўлажак Осиё чемпионатида жаҳоннинг 30 ортиқ мамлакатларидан спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: