Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Париждаги “Катта дубулға” турнири якунлари бўйича етакчи бешталикка кирди
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Париждаги “Катта дубулға” турнирида икки медални қўлга киритиб, етакчи бешта жамоалар рўйхатига кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Терма жамоага олтин медални Шаҳзодбек Собиров (-81 кг) олиб келди. Беш ғалабага эришган спортчи олдин Чехия, кейин эса Венгрия ва Голландиялик дзюдочиларни енгди”, - деб таъкидлашди Дзюдо федерациясида.
Ярим финалда Шахзодбекка тажрибали мўғил курашчиси, Осиё чемпионатининг бронза медали соҳиби Отгонбаатар Уунгабаатар қарши чиқди. Беш дақиқа давом этган курашда ватандошимиз ғалаба қилди. Ҳал қилувчи курашда Шахзодбек россиялик Сергей Рябовни енгди ва ўз рейтингини 500 баллга бойитди.
Будан ташқари, Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) бронза медали билан тақдирланди. Биринчи уч саралаш курашларида у Туркия, Канада ва Бразилия вакилларини мағлуб этди. Яримфиналда Лутфиллаев француз Винсент Лимарега енгилди. Бронза медал учун курашда Шарафиддин 31 сонияда Швейцариялик дзюдочини енгди.