Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Самсундаги турнирнинг энг кучли учлигига кирди

Дата: 16:07, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термаси Самсундаги (Туркия) Гран-при серияси турнир якунлари бўйича энг кучли уч терма жамоалар сафига кирди. Мусобақада жами дунёнинг 68 мамлакат термалари қатнашди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Дзюдо федерациясидан хабар қилишларича, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни олишга терма жамоа аъзолари томонидан олинган икки олтин ва битта бронза медал ёрдам берди.

Олий тоифадаги медалларни жамоага турнирнинг биринчи кунида спортчилар Шарофиддин Лутфиллаев (- 60 кг) ва Ришод Собировлар (- 66 кг) олиб келишди.

Учинчи бўлиб қўлга киритилган бронза медаль Шерали Жўраев (-90 кг) томонидан олинди.

Маълумот ўрнида, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Голландия, иккинчини Озарбайжон термалари олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: