Дзюдо бўйича Ўзбекистон термасининг ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатига боруви таркиби аниқланди

Дата: 22:42, 15-10-2015.

Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Дзюдо бўйича Ўзбекистон термасининг ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатидаги таркиби аниқланди. Мазкур биринчилик 23 октябрда БАА пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Дзюдо федерациясидан маълум қилишларича, Осиё чемпионатида 4 кумуш ва бир бронза медал олган ўзбек спортчиларининг Осиё биринчилигида қатнашувчи таркиби аниқланди.

Терма жамоа таркибига Элшоджон Исоқов (- 55 кг), Дониёр Султонбоев (- 60 кг), Камрон Нуриллаев (- 60 кг), Азамат Матёқубов (- 66 кг), Сарвар Шомуродов (- 73 кг), Хикматилло Тўраев (- 73 кг), Давлат Бобонов (- 81 кг), Достон Мейлиев (- 81 кг), Муҳаммадкарим Хуррамов (- 90 кг), Артем Багдасаров (+ 100 кг) ҳимоя қилишса, қизлар ўртасидаги мусобақада Диёра Келдиёрова (- 48 кг) ва Кумуш Йўлдошевалар (- 78 кг) кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: