Эҳтимол, энди гаплар ниҳоят ҳаракатларга айланар – Кэтрин Путц
Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Эҳтимол, энди гаплар ниҳоят ҳаракатларга айланар, деди Самарқандда 10-11 ноябрда бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияга баҳо берар экан “The Diplomat” интернет-журнали бош муҳаррари Кэтрин Путц, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бундан олдинги мақолада ёзганим каби, кейинги ўн йилларда Марказий Осиёнинг бош муаммолари бўлган хавфсизлик, ҳамкорлик, сур ресурслари ва ривожланиш кабилар кун тартибининг асосий масалалари бўлди. Аммо ушбу анжуманни бошқаларидан бутун танбирга руҳ берган умид ҳисси ажратиб турди: “Эҳтимол, энди гаплар ниҳоят ҳаракатларга айланар”, - деб таъкидлади Путц.
Конференциянинг илгари раҳбарияти минтақадаги ҳамкорликнинг фаоллашувига тўсқинлик қилган Ўзбекистонда бўлиб ўтаётгани ҳам алоҳида рол ўйнади, деб давом этди “The Diplomat” интернет-журнали бош муҳаррари. “Декабрда давлат раҳбари лавозимига киришганига бир йил бўладиган янги Президент Шавкат Мирзиёев, ўзи ва мамлакати учун “локомотив” ролини белгилади”, - дея қайд этди у.
Таъкидланишича, Ш.Мирзиёев конференциянинг очилишидаги сўзида Марказий Осиё ҳақида “умумий ўтмиш ва умумий келажак”ка эга минтақа сифатида гапирган эди. “У Самарқандни Ипак йўлининг буюк марказларидан бири сифатида кўрсатган ҳолда яхши қўшничилик масаласини кўтарди ва асосий мақсад – барқарор ва иқтисодий ривожланган минтақани шакллантириш эканлигини такрорлади”, - дейди Кэтрин Путц.


