ЕЧ-2016: Французлар Руминияни енгишлари зарур, фақат…

Дата: 14:36, 10-06-2016.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Французлар Руминияни енгишлари зарур, фақат бунинг учун суперюлдузли таркибларининг 70% имкониятларидан фойдалана олишлари зарур, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Франциядан бўлиб ўтадиган 2016 йилги Европа чемпионатининг илк ўйини бошланишига 10 соат қолганда.

Ҳозирча, чемпионат мезбонлари таркибида дарвозабонлар Бенуа Костиль, Уго Льорис, Стив Манданда, ҳимоячилар Люка Динь, Патрис Эвра, Кристоф Жалле, Лоран Косьельни, Эльяким Мангала, Бакари Санья, Жереми Матье, Рафаэль Варан, яримҳимоячилар Йоан Кабай, Лассана Диарра, Н’Голо Канте, Блез Матюиди, Поль Погба, Мусса Сиссоко, хужумчилар Кингсли Коман, Андре-Пьер Жиньяк, Оливье Жиру, Антуан Гризманн, Антони Марсьяль, Димитри Пайет ўйнаши маълум.

Дунёнинг энг кучли клубларида тўп сурувчи футболчилар номлари саналганидан кейин ҳам кимдадир французлар ғалабасига қандайдир шубҳа қолдими? Бундай термада ҳатто ўйинчилар алмаштирилган тақдирда ҳам таркиб фақат кучаяди.

Энди французлар рақиби таркибига келамиз. Руминлар орасида дарвозабон Костел Пантилимон (англиянинг “Уотфорд” ўйинчиси), ҳимоячи Влад Кирикеш (“Наполи”) ва хужумчи Богдан Станк (“Генчлербирлиги”) номлари маълум. Жамоадан асосан румин  клубларида ўйновчилар ўрин олган. Масалан, “Стяуа”дан унда Николае Станчу, Александру Кипчу, Андриан Попа ва Михай Пинтилилар тўп суради.

Франция термаси бош тренер Дидье Дешам шогирдларига рақибни менсимаслик оғир оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантириши аниқ, руминлар мураббийси Ангел Йорданеску эса журналистларга французлар турнирдаги энг кучли жамоа эканлигини айтиб ўтишга улгурди. Лекин Дидьенинг олдида қийин вазифа турибди, яъни у юлдуз ўйинчилардан бир бутун жамоа яратиши, уларни бир бирларини тушунишга ўргатиши, ва энг асосийси, уларни ўз кучига ишонтириши зарур.

Рақиблар бош тренери Ангелда эса муаммо битта – у ўз ўйинчиларини ҳатто  Франция каби термани ҳам енгиш мумкинлигига ишонтириши лозим...

Сирасини гапирганда, бугун айнан тренерлар баҳси дейиш мумкин. Дешам ёки Йорданеску. Биз, футбол мухлислари учун эса катта футбол байрами бошланмоқда. Бир ойлик футбол байрами.

Эслатиб ўтамизки, Европа чемпионатининг финал турнирида илк маротаба 24 миллий терма жамоалар иштирок этади. Улар ўзаро олти гуруҳга бўлинган. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари 22 июнда бўлиб ўтади. 1/8 финалга эса гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни олган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринларни олган энг яхши тўртта терма жамоа чиқади. 1/8 финал ўйинлари 25-июндан 27 июнгача бўлиб ўтади. 1/4 финал баҳслари эса 30 июндан 3 июлгача ўтказилади.

Яримфиналлар 6 июлда Лионда ва 7 июлда Марсел шаҳрида ўтказилади. Учинчи ўрин учун ўйин эса умуман ўтказилмайди.

Ва ниҳоят, Европа биринчилигининг финали 11 июлда “Стад де Франс” стадионида ўтказилади. Бугун эса бугун тошкент вақти билан нақ ярим тунда Евро-2016нинг бошланғич ўйинида Франция ва Руминия термалари беллашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: