Егор Привалов велоспорт бўйича Ўзбекистон очиқ чемпионатининг ғолиби бўлди

Дата: 17:51, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Самарандда “Шосседа ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон очиқ чемпионати” кўпкунлик велопойгаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Чемпионатда мамлакатнинг турдли ҳудудларидан бўлган 92 спортчи қатнашди. Ушбу мусобақалар кўпкунлик велопойга шаклида ўтказилди. Бунда ғолиб 4 кун давомида йиғилган очколар бўйича аниқланади. Пойга якунлари бўйича Тошкент вилояти вакили Егор Привалов чемпионат ғолиби бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Данил Евдокимов ва Никита Черновлар эгалладилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Велоспорт федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: