ЕИ чегараларни назорат қилиш бўйича дастури маслаҳат миссияси Тошкентга ташриф буюради

Дата: 15:22, 29-02-2016.

Тошкент. 29 феврал. ЎзТАГ – Сешанба, 1 март куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш бўйича дастури техник маслаҳат миссияси (БОМКА) Тошкентга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Миссиядан кўзланган мақсад – ўзбек божхоначиларининг ўқув дастури ва уларнинг Бутунжаҳон божхона итифоқи ва ЕИ Солиққа тортиш ва божхона иттифоқи бўйича бош директори тавсияларига мувофиқлиги масалаларини кўриб чиқишдан иборат. Экспертлар ўзбек Олий божхона институти ўқув дастури жараёни ва тизими, услубий ва техник базаси, шунингдек, европа стандартларига мувофиқлиги кабилар билан танишадилар” – деб таъкидлашди ЕИ Ўзбекистондаги делегациясида.

Европа экспертлари миссия якунлари ва ўзбек томони билан қўшма муҳокамалар якунлари бўйича Олий божхона институти дастурларининг Бутунжаҳон божхона иттифоқида рўйхатдан ўтиши учун ўқув дасутрларига доир амалий тавсиялар ишлаб чиқадилар.

Эслатиб ўтамизки, Европа Иттифоқининг БОМКА дастури Марказий Осиёда 2003 йилдан бери амалга оширилади. Ўтган вақт давомида ҳудуд мамлакатларига 38 млн евродан зиёд маблағ ажратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: