ЕИ Комиссиясининг вице-президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 10:50, 18-05-2016.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – 2016-йилнинг 18-май куни Европа Иттифоқи Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича вице-президенти Марош Шевчович Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Ташриф дастурида икки томонлама ва минтақалараро шакллардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, ташқи ишлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвеститиция ва савдо вазирликларида учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган”, - деб таъкидланади хабарда.

Шунинглек, Евроиттифоқ делегацияси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро конференцияси ишида ҳам иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: