ЕИ ва Марказий Осиё ҳавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, дея хабар қилади Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) Европа ташқи сиёсий хизмати хабарига асосланган ҳолда.
“Тожикистонда (11 мартда – КазТАГ) Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ўртасида юқори ҳавфсизлик даражаси бўйича мулоқот ўтказилди. Афғонистон махсус меҳмон сифатида таклиф этилди”, - дейилади хизмат хабарда.
Учрашув Европа ташқи алоқалар хизмати бош котиби ўринбосари Хельги Шмид раислигида ўтди. Унда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алексей Волков, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эрнест Оторбаев, Тожикистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Зохиди Низомиддин Шамсиддинзон, Афғонистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Хекмат Карзай, шунингдек, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари қатнашди.
Учрашув иштирокчилари Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари, Афғонистонга таллуқли асосий хавфсизлик масалалари бўйича фикр алмашдилар. Ҳавфсизлик, миграция, ҳудудий барқарорлик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва контрабанда каби муаммолар муҳокама қилинди. Барча кўрсатилган йўналишларда томонлар ўртасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди. Шунингдек, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
“Ушбу мулоқот сиёсий масалалар ва томонларда хавотир уйғотаётган хавфсизлик масалалари, хусусан, терроризм, экстремизм, наркотикларнинг ноқонуний айланмаси ва кимё, биологик, радиологик ва ядро хавфлари кабилар масалалар юзасидан мулоқот платформаси вазифасини бажаради”, - деб таъкидланади европа хизмати хабарида.