ЕИ Ўзбекистон ҳудудларида янги иш жойлари ташкил қилиш бўйича қиймати 168 млн евролик дастурни бошлашни режалаштирмоқда

Дата: 14:46, 24-06-2015.

Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Жорий йилда ЕИ Ўзбекистон ҳудудларида янги иш жойлари ташкил қилиш бўйича қиймати 168 млн евролик дастурни бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастур (“Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида меҳнатга жойлаш уқувларини ривожлантириш” – ЎзТАГ) қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи инфраструктурани институционал мустаҳкамлаш, шунингдек, агробизнес юритиш уқувларини ривожлантириш учун таълим компонентлари, экотуризм объектлари ва қишлоқ жойларда хизмат соҳасини ривожлантиришни кўзда тутувчи қатор қисмлардан иборат”, – деб таъкидлашди Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматида.

Ҳозирда ЕИ ташаббуси Ўзбекистон ҳукумати, бенефициарлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан батафсил келишиш жараёнида.

Дастурнининг тахминий қиймати 168 млн еврога тенг. У 2020 йил охиригача амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, ушбу масала яқинда республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида Европа комиссиясининг “Бандлик, ижтимоий интеграция ва миграция” бўлинмасининг бошлиғи ўринбосари Франсуас Милькам бошлиқ ЕИ делегацияси билан муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: