ЕИ Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантиришга 21 млн евродан зиёд ажратади

Дата: 17:32, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – ЕИ Ўзбекистонда боғдорчиликни ривожлантиришга 21 млн евродан зиёд ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ТИВ асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” Ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Брюсселга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси ва Европа ташқи фаолият хизматининг Бош котиби Ҳелга Шмидт билан учрашди”, - дейилади ташқи сиёсий муассаса хабарида.

Таъкидланишича, 14 июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувнинг давоми сифатида томонларнинг ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига кўра Абдулазиз Камилов ва Стефано Мансервиси “Боғдорчиликни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Молиявий битимни имзолашгани хабар қилинган.

“Имзоланган кундан бошлаб кучга кирувчи ҳужжат Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш учун Евроиттифоқ томонидан 21,5 млн евро миқдоридаги грант маблағлари ажратилишини назардан тутади”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: