ЕИ Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Европа Иттифоқи кўмагида қишлоқ жойларда сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тошкентда бўлиб ўтган кириш семинари лойиҳанинг мақсад ва вазифаларига бағишланди. ЕИ Делегациясидан хабар беришларича, ушбу дастур Европа Иттифоқи ва Ўзбекистоннинг 2014-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлиги доирасида сув хўжалигини бошқаришни қўллаб-қувватлайди ва энг яхши европа амалиётларини қўллашга кўмаклашади.
Лойиҳанинг умумий мақсади ўзгараётган иқлим шароитларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тармоғининг барқарор ва ҳар томонлама ўсишига ҳисса қўшиш ҳисобланади.
Лойиҳа сув билан таъминланганликни яхшилаш ва сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини миллий, ҳавзавий ва фермерлар даражаларида яхшилашга йўналтирилган.