ЕИ Ўзбекистонда ҳудудларни қўллаб-қуватлаш бўйича янги дастурни бошлади

Дата: 14:28, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи Ўзбекистонда қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш бўйича янги дастурни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дустурнинг ялпи бюджети 9,3 млн евродан ошади. Дастур Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, Герман халқаро ҳамкорлик агентлиги, Француз Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ жойларни ободонлаштириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги, Италия чорвадорлар уюшмаси ва Болгария тадбиркорликни ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади”, - деб таъкидлашди ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Энг аввало, дастур маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда фермерлар ва агробизнесга европа аграр ноу-хау ва технологияларини Ўзбекистоннинг қишлоқ жойлари ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадларида беришга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари танлаб олинган.

ЕИ ташаббусининг маҳаллий ҳамкори Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларидир.

Дастур 2019 йил бошида якунланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: