ЕИ Ўзбекистонни қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожланиш тармоғини қўллаб-қувватлайди

Дата: 11:31, 03-04-2019.

Тошкент. 3 апрель. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш тармоғини қўллаб-қувватлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 1 апрель куни Ўзбекистон делегацияси иштирок этган “Ўзбекистонда пахта йиғим-теримида болалар ва мажбурий меҳнатни тугатиш” мавзусидаги Брюсселда (Белгия) ўтказилган форумда муҳокама қилинган.

Тадбир иштирокчилари “болалар ва мажбурий меҳнатни бартараф этишда Ўзбекистон улкан натижаларга эришганлигини таъкидлади. Республикада бу масалалар энди тизимли эмас”.

“Европа Иттифоқининг Халқаро ҳамкорлик бўйича комиссияси Осиё, Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва ОсиёТинч океани минтақаси бош директори Пьер Амилатнинг сўзларига кўра, яқин келажакда ЕИ қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожланиш тармоғида Ўзбекистонга бюджет асосида ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда”, - дейилади хабарда.

Форумда қайд этилишича, Халқаро меҳнат ташкилотининг 2018 йилги пахта йиғим-теримининг мустақил мониторингига кўра, мамлакатда болалар меҳнатидан ҳам, мажбурий меҳнатдан ҳам фойдаланилмайди.

Бундан ташқари, ЕИ Ўзбекистонга преференц фойда келтирадиган “Тўлиқ шериклик, шу жумладан, сиёсий ҳамкорлик” бош системаси мақоми масалаларини кўриб чиқади.

Сурат манбаи: yenicag.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: