ЕИ "Жаслиқ" колониясини ёпилишини олқишлади

Дата: 17:27, 16-08-2019.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи "Жаслиқ" ахлоқ тузатиш колониясининг ёпилиши олқишлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

"ЕИ "Жаслиқ" қамоқхонасини ёпиш ҳақидаги хабарни мамнуният билан қабул қилади; бу қамоқхоналар бошқарувини яхшилаш сари қадамдир. Европа Иттифоқи, шунингдек, ратификация асосида қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларига қарши конвенцияга ихтиёрий протоколни тўлиқ амалга ошириш асосида пенитенциар тизимда ислоҳотларни кутмоқда, шунингдек, Омбудсманнинг миллий профилактика механизмининг функциясини энг яхши халқаро тажрибага мувофиқ амалга ошириш ваколатларини кенгайтириш", – дейилади ЕИ матбуот хизмати хабарида.

2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида қайд этилганидек, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши Ўзбекистоннинг жадал иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун ажралмас шарт ҳисобланади.

"Хорижий ва ички иқтисодий операторларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ва Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга тайёрлиги бу соҳадаги доимий тараққиётга боғлиқ. Европа Иттифоқи келажакда янги босқичга бизнинг муносабатларни ошириш, бундай воқеаларни қўллаб-қувватлаш учун тайёр", - дея қайд этилади хабарда.

Сурат манбаи: ktar.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: