ЕХҲК ДИИҲБ Ўзбекистонга эҳтиёжларни баҳолаш бўйича миссиясини жўнатади

Дата: 14:55, 03-10-2016.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясини (ЭБМ) Ўзбекистонга юборишга қарор қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон МСК матбуот хизмати раҳбари Низомиддин Нурматовга асосланган ҳолда.

“Жорий йилнинг 11-14 октябрида ДИИҲБ Ўзбекистонга ЭБМ юборишга қарор қилди. Унинг таркибига ЕХҲК ДИИҲБ Сайловлар бўйича департаменти бошлиғи Александр Шлык (Беларусь) ва кўрсатилган департаментнинг сайловлар бўйича маслаҳатчиси Ульви Ахундлу (Озарбайжон) кирган”, - деб таъкидланади МСК хабарида.

Бўлажак миссия доирасида Ўзбекистон ТИВ, МСК, Олий суди, Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис Сенати, Алдия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлар бўйича миллий марказ, Миллий телерадиокомпания, Ахборот агентлигида учрашувлар уюштириш, шунингдек, сиёсий партиялар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Миссия сайлов якунлари бўйича сайловларни самарали ва ишончли кузатиш, сиёсий плюрализм, жамиятда сайлов жараёнига ишончнинг мавжудлиги, ДИИҲБнинг олдинги сайловлар бўйича тавсияларининг бажарилиши юзасидан хулоса тайёрлайди.

Эслатиб ўтамизки, Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси Ўзбекистонга 2004, 2009 ва 2014 йилларда ҳам ташриф буюрган эди. 2015 йилда парламент ва президент сайловлари орасидаги унча катта бўлмаган муддат туфайли ЭБМ юборишдан чекланган эди. Ўтган йилларда Миссиянинг Ўзбекистондаги сайловлар бўйича хулосаларига мувофиқ, мамлакатга ЕХҲК аъзо 15-18 мамлакатдан 25 кишидан кўп бўлмаган таркиб топган чекланган миссияси юборган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: