ЕХҲК миссияси экспертлари Ўзбекистонга келди

Дата: 16:45, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) сайлов департаменти раҳбари Александр Шлик бошчилигидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) экспертлари Тошкентга ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олдинроқ Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон ТИВ орқали шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кузатувида иштирок этиш учун ЕХҲТ ДИИҲБга таклифнома юборган эди.

 “Мавжуд амалиётга мувофиқ, ЕХҲТ ДИИҲБ сайловолди жараёни ва сайловга тайёргарликнинг боришини баҳолаш, миллий сайлов қонунчилигининг умумэътироф этилган халқаро стандартларга уйғунлиги таҳлили натижалари бўйича сайловларни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг шакли, муддати ва кузатувчилар сони тўғрисида қарор қабул қилади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида.

Бу сафар эҳтиёжларни баҳолаш деб аталмиш миссия сайловлар арафасида, қоидага кўра, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайлов департаменти мутахассислари томонидан икки-уч кун давомида амалга оширилади. Унда Бюро томонидан 2010 йилда чоп этилган сайловларни кузатиш бўйича қўлланмада белгиланган услубларга мувофиқ иш тутилади.

Бу гал Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясини Бюронинг сайлов департаменти бошлиғи Александр Шлик (Беларусь) ва департамент маслаҳатчиси Улви Ахундлудан (Озарбайжон) иборат таркибда шу йилнинг 11-14 октябр кунлари юборишга қарор қилди.

Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ташрифи доирасида Ташқи ишлар вазирлигида, Марказий сайлов комиссиясида, Олий судда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида, Адлия вазирлигида, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказда, Миллий телерадиокомпанияда, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

ЭБМ учрашувлар якуни бўйича ўз хулосасини тайёрлаб, унда сайловнинг самарали, ҳаққоний ва профессионал кузатувини амалга ошириш учун шароит яратилгани, сиёсий плюрализм, шаффофлик қарор топгани, сайлов жараёни жамиятнинг ишончини қозонгани, шунингдек, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг аввалги сайловларни кузатиш юзасидан берилган тавсиялари бажарилгани сингари мезонлар ўз аксини топади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: