ЕХҲТ делегацияси Тошкентда терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади
Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Бугун, 11-июн куни Тошкентга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“ЕХҲТ делегацияси “Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиши режалаштирилган”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Шунингдек, ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Сурат манбаи: http://www.gumilev-center.tj/tag/vybory/