ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ўзбекистондаги сайлов қонунчилиги асослари билан таништирилди
Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) делегацияси Ўзбекистондаги бўлажак парламент сайловларининг қонунчилик асослари билан таништирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ЎзР ТИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
“2014-йилнинг 28-октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Департамент бошлиғи ўринбосари Никола Шмидт бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. ЙХҲТ ДИИҲБ делегацияси 2014-йил 21-декабр ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловнинг қонуний асослари билан таништирилди”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 2005 йилдан бери иккипалатали парламент фаолият юритади. Қонучилик палатасида доимий асосда 2009 йилда тўрт сиёсий партия ва Экологик ҳаракат номидан сайланган 150 депутат ишламоқда. Ҳозиргипарламентда ЎзЛиДеП (33 депутат) ва “Миллий тикланиш” (26) партиялари аъзолари кўпчиликни ташкил қилади. Юқори палата – Сенатда 100 депутат ишлайди. Улар тенг ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкентдан олти кишидан сайланган. Бундан ташқари, Сенатнинг 16 аъзоси Ўзбекистон президенти томонидан мамлакатнинг энг обрўли кишилари орасидан сайланади.