ЕХҲТ ДИИҲБ директори Ўзбекистон Президентининг фармонини қўллаб-қувватлади
Тошкент. 12 август. ЎзТАГ - ЕХҲТ ДИИҲБ директори Ўзбекистон Президентининг фармонини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2019 йил 6 август куни Австриянинг Ўзбекистондаги элчихонасига Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Ингибьёрг Сольрун Гисладоттирнинг мактуби келиб тушди, унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилиниши қуллаб қувватланмоқда”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Ҳужжатда қайд этилишича, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш борасидаги фармони, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича миллий комиссия ва миллий маърузачи институтини ташкил этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланади. "Инсон ҳуқуқларига асосланган кўп тармоқли ва тармоқлараро ҳамкорлик одам савдосига қарши курашиш учун яхши восита бўлиб хизмат қилиши мумкин", - дейилади мактубда.
ДИИҲБ директори, шунингдек, Олий Мажлис юқори палатаси раисининг миллий маърузачи этиб тайинланиши Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш муаммосини ҳал этишда муҳим қадам эканига ҳам ишонади. "Хат якунида Ингибьёрг Сольрун Гисладоттир ДИИҲБ одам савдосига қарши курашда Ўзбекистонга янада ёрдам бериш ва зарур техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Президентимизнинг фармонини амалга ошириш бўйича эксперт маслаҳатларини беришга тайёрлигини тасдиқлади", - деб хулосаланади хабар.
Сурат манбаи: osce.usmission.gov


