ЕХҲТ ДИИҲБнинг президент сайловларини кузатиш бўйича тўлақонли миссияси илк маротаба Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 16:59, 26-10-2016.

Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Европада ҳавфсзлик ва ҳамкорлик кенгашининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистонга 4 декабрда бўладиган президент сайловларини кузатиш бўйича тўлақонли миссияни йўллаш тавсия қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу тавсия Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЭБМ) томонидан берилган бўлиб, у ЕХҲТ томонидан Ўзбекистонга жорий йил сентябр-октябрида йўлланган эди.

Таъкидланишича, тўлақонли миссия жўнатиш тавсияси Ўзбекистон Республикаси томонидан сайловни, демократик асосда халқаро стандартларга мос равишда ўтказилишга тайёрлиги билан боғлиқ.

Айни пайтда 28 кишидан иборат асосий миссия таркибига 250 кишидан иборат қисқа муддатли кузатувчиларни ҳам қўшиш таклиф этилмоқда.

Қайд этиш зарурки, бундан олдин ЕХҲТ ДИИҲБ Ўзбекистонга парламент ва президент сайловларига фақат чекланган миссияларни йўллаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: