ЕХҲТ илк бор Ўзбекистонга сайловларни кузатиш учун вакилларни юборади

Дата: 16:33, 16-12-2019.

Тошкент. 16 декабрь. ЎзТАГ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) парламент Ассамблеяси (ПА) илк бор сайловларни кузатиш учун Ўзбекистонга вакилларни юборади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"ЕХҲТ ПА делегацияси таркибига Дания, Швеция, Германия, Буюк Британия, Италия, Франция, Нидерландия, Эстония, Латвия ва бошқа 25 давлатлар парламентларининг 50 дан ортиқ вакиллари киради. Делегацияни норвегиялик ЕХҲТ вице-президенти Кари Хенриксен бошқаради", – дейилади ташкилот баёнотида.

Қайд этилганидек, вакиллик делегациясини юбориш қарори Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, шу жумладан, сайлов қонунчилигини сезиларли даражада янгилаш билан боғлиқ. Шу билан бирга ЕХҲТ парламент аъзолари бўлажак сайловларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни синов сифатида кўриб чиқмоқдалар ва мамлакатимизда демократик ўзгаришларга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтади. Беш партия –Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП), "Миллий тикланиш" демократик партияси, "Адолат" социал-демократик партияси ва Экологик партиялардан 150 ўринга 750 та номзодлари парламентда даъвогарлик қилмоқда. Сайловолди ташвиқоти 18 ноябрь куни бошланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) республиканинг бошқа мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхатини эълон қилди. Шунингдек, Москва (Россия) ва Кванжу (Жанубий Корея)да қўшимча сайлов участкалари ташкил этилган.

Сайлов жараёнини халқаро кузатувчилар, жумладан, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар кузатадилар. Сайловларни кузатиш учун илк маротаба ЕХҲТ ДИИҲБнинг кенг кўламли миссияси амалга оширилди, унинг сони 300 кишига етиши кутилмоқда.

Сурат манбаи: trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: