ЕХҲТ кузатувчилари Ўзбекистондаги сайловлар бўйича 3 маъруза тайёрлайдилар

Дата: 12:43, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Ўзбекистондаги парламент сайловлари бўйича 3 маъруза тайёрлайдилар. Бу ҳақида Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) мухбирига миссия раҳбари Даан Эвертс маълум қилди.

“Миссия овоз бериш жараёнлари, овозларни ҳисоблаш ва сайлов кунида овоз бериш якунларини тизимли равишда ёки ҳар томонлама кузатишни амалга оширмайди. Шундай бўлсада, миссия аъзолари мамлакат ҳудудидаги қатор сайлов участкаларига сайлов куни қўлланадиган тартиблар билан танишиш мақсадида ташриф буюрадилар”, – деб таъкидлади Даан Эвертс.

Эвертснинг сўзларига кўра, миссия 12 декабрда сайлов жараёнларига доир бошланғич маърузасини эълон қилади. “22 декабрда, сайловлардан кейинги кун миссия аъзолари хулоса ва якунларини акс эттирган иккинчи маъруза эълон қилинади. Икки ойдан кейин эса батафсил ҳисобот эълон қилинади”, – деди у.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон парламентига сайловлар 21 декабрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: