Экологик акция доирасида 1 гектар жойга 250 бодом кўчатлари экилди

Дата: 15:37, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – “Ekomaktab” экологик-ресурс маркази фаоллари Тошкент аграр университети ўқитувчи ва талабалари Бурчмулла ўрмон хўжалиги Сижжак бўлими ходимлари билан биргаликда 1 гектар жойга 250 бодом кўчатлари экдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ўзбекистон Угам-Чотқол миллий паркида “Бодом учун болалар боғи” экологик акцияси ва “Чимён ўрмонини тиклаш” ташаббуси доирасида FSСнинг МДҲ бўйича миллий идорасида кўмагида уюштирилди.

Тадбир 22 май – Халқаро биологик хилма хиллик кунига бағишланди.

Ёш кўчатларни кейинчалик парваришлаш Бурчмулла ўрмон хўжалиги Сижжак бўлими кучи билан амалга оширилади. Плантация етарли даражада ўсиб етилгач, бу ерда ундирилган бодом кўчатлари Миллий табиий паркнинг тоғли жойларида ўстириладиган бодомларни пайвандлаш учун ишлатилади.

Эслатиб ўтамизки, Марказий Осиёнинг тоғолди ҳудудлари бодомнинг ватани саналади. Ерларнинг қишлоқ хўжалиги учун оммавий олиб қўйилиши, чорва моллари сонининг ошиши бодомларни фақат тоғларнинг бориш қийин бўлган жойларида топиш мумкин бўлган вазият юзага келишига сабаб бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: