Эксперт Фарҳод Толипов Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабатлари илиқлашуви масаласини “кўринганидан кўра мураккаброқ” деб атади

Дата: 11:21, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – “Билимлар карвони” нодавлат илмий муассасаси директори Фарҳод Толипов Ўзбекистоннинг қўшнилари билан муносабатлари илиқлашуви масаласини “кўринганидан кўра мураккаброқ” деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Шу фикри билан эксперт Central Asian Analitical Netwokнинг “илиқлашув” ҳақида гапиришга имкон берувчи “совуқлашиш” бўлганми деган саволига жавоб берди.

“Бу масалага сиёсатда изчиллик ва мамлакатда олий ҳокимият алмашиши муносабати билан боғлиқ ўзгариш ўртасида доимий танлов муаммосига каби диалектик ёндашиш зарур. Бу жиҳатдан Ўзбекистон собиқ совет давридан кейин Марказий Осиёда минтақавий  интеграциянинг фаол ташаббусчиси бўлгани ва жараён 1990 йилдан интеграция тўхтатилган 2006 йилгача давом этганини эслаб ўтиш зарур. “Туркистон – умумий уйимиз” деган шиор айнан Каримовга тегишли”, - деб давом этди эксперт.

Шундай қилиб, деб таъкидлади Толипов, биз “илиқлашув” деб атаётган жараён, биринчидан, ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ; иккинчидан, ушбу муносабатларнинг совуқлашиши низолар ва муносабатларни узишга қадар бориб етгани йўқ, бунга фақат минтақадаги бир давлатнинг эмас, балки барча давлатларнинг ҳаракат ва сиёсати таъсир қилди. “Айни пайтда, иккитарафлама ҳамкорлик доим давом этган, давлат ва ҳукумат раҳбарлари турли платформаларда (ШҲТ, МДҲ ва бошқ.) доимий учрашиб турганлар, умуман, расмий даражада ишчи алоқалари тўтамаган”, - деб санаб ўтди эксперт. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: