Эксперт Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юмшаши кутилаётганини тахмин қилди

Дата: 15:58, 03-11-2016.

Тошкент. 3 ноябр. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юмшаши кутилмоқда. Бу ҳақида ҚР собиқ ташки ишлар вазири Аликбек Жекшенкулов пайшанба куни давра суҳбатида айтиб ўтди, деб хабар беради КирТАГ.

“Ўзбекистон ҳам  географик, ҳам инсон ресурслари жиҳатидан улкан салоҳиятлар мамлакати. Менда ҳозирги раҳбарият қўшнилар билан алоқаларни йўлга қўйиш ниятида эканлиги ҳақида маълумот бор. Белгиланмаган чегаралар бўйича 40 ортиқ хужжатлар имзоланганлиги муносабатлар юмшашидан дарак беради. Бу масалани ривожлантириш учун бизнинг ТИВ ўта эҳтиёткор бўлиши лозим. Менда иккитомонлама ишчи гуруҳи таркибига кирган (Қирғизистон – ЎзТАГ) ТИВ вакиллари дипломатлик сифатларига эга эмас, деган маълумот мавжуд. Улар сал нарсага ҳам баҳслашиб кета бошлайдилар, бу эса музокаралар натижаларида салбий аск этади”, - деди собиқ вазир.

Унинг сўзларига кўра, ташқи ва ички сиёсат масалаларини ҳал қилиш учун ҳокимият назоратни кучайтириши етарли эмас, балки ҳокимият жамият билан мулоқотга киришиши зарур.

 “Бизнинг жамият, унинг энг яхши қисми ҳозирда жим турибди. Ҳеч ким биртомонлама мулоқот қилишни истамайди. Масалан, ташқи сиёсат концепцияси 2007 йилда қабул қилинган, лекин ундан бери вазият анча ўзгарди ва таранглик ўсиб бормоқда, шу сабабли уни тезда янгилаш керак. Шукурки, жамиятимизда зиёли ва олим кишилар етарлича, Қирғизистонда яхши, қўшниларда ёмон дейишдан тўхташ лозим. Ҳамманинг ўз тараққиёт йўли бор”, - деб қўшимча қилди А.Жекшенкулов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: