Эксперт кенгаши Ўзбекистонда IT саноат ривожини муҳокама қилади
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Йиғилиши 16 февралда республика Савдо саноат палатасида бўлиб ўтадиган Эксперт кенгаши Ўзбекистонда IT саноат ривожини муҳокама қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, мутахассислар Ўзбекистон Республикаси президентиннг “Ахборот-коммуникация технологиялари ва маҳаллий дастурий маҳсулотлар бозорини ривожлантириш ва янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини муҳокама қиладилар.
Лойиҳа билан Ўзбекистон Савдо саноат палатаси сайтида танишиш мумкин.