Эксперт қозоқ тангасининг девальвацияси ўзбек валютасига таъсир қилмаслигини маълум қилди
Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банкининг Кредит ташкилотлари фолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш департаменти директорининг ўринбосари Жаҳонгир Абдурасулов қозоқ тангасининг девальвацияси ўзбек валютасига таъсир қилмаслигини маълум қилди.
“Қозоғистоннинг миллий валютаси 25% девальвация қилинди. Биз буни кутган ва бунга олдиндан тайёрланган эдик. Шу сабабли ушбу факт бизга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Қозоқ пулига таъсир қилаётган бошқа асосий сабаб – нефть нархларининг тушишидир, чунки Қозоғистон уни экспорт қилади. Ўзбекистон эса нефть экспортчиси эмас, шу сабабли унинг нархлари ўзгариши ўзбек сўмига таъсир қилмайди”, – деди Ж.Абдурасулов кеча Тошкентдаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамизки, 2015 йил 20 августдан бошлаб Қозоғистон ўз миллий пули – тангани эркин белгиланувчи курсга ўтказган эди.