Эксперт Санат Кушкумбоев Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигининг кумулятив самараси ҳақида гапириб берди

Дата: 14:11, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Сиёсатчи, Almaty-club таҳлилий платформаси аъзоси Санат Кушкумбоев Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигининг кумулятив самараси ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Эксперт Central Asian Analitical Netwokнинг қўшни мамлакатда юз берган ўзгаришлардан кейин икки мамлакатнинг ҳамкорлик имкониятлари ҳақидаги саволига шундай жавоб берди.

“Қозоғистоннинг амалий мақсади ушбу йўл билан минтақа ва бу ерда жойлашган мамлакатларнинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. Чунки Марказий Осиё мамлакатларининг ҳаёт даражаси, иқтисодий изоляционизм каби масалаларда уйғун бўлмаган ривожланиши мамлакатлар орасидаги транспорт-транзит, меҳнат муҳожирлиги, сув-энергетика ва чегара масалаларида номутаносибликларини чуқурлаштиришга олиб келиши мумкин”, - деб ҳисоблайди Кушкумбоев.

Унинг фикрига кўра, бу масалаларнинг барчаси минтақа мамлакатларининг тизимли ҳамкорлиги орқали ижобий ечим топиши мумкин. “Мамлакатлараро ва минтақалараро даражаларда ечимсиз малалаларнинг йўқлигига аминман. Ушбу жиҳатдан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг роли ўта муҳим. Мамлакатларнинг яқин ҳамкорлиги бутун Марказий Осиёга сифат жиҳатдан ижобий таъсир қилиши, шу орқали минтақа миқёсида кумулятив самарани кучайтириши мумкин. Бу иккитомонлама ёки кўптомонлама даражада, расмий ёки норасмий шаклда бўладими, лекин асосий меъёр инсонлар, жамиятлар, мамлакатлар ҳис қиладиган амалий ижобий самара бўлиши зарур”, - деб таъкидлади Кушкумбоев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: