Эксперт Юлий Юсупов Черняевка ёнидаги чегара пунктидаги вазиятни “шармандали” деб атади
Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Эксперт Юлий Юсупов Черняевка ёнидаги ер учти чегара пунктидаги вазиятни “ўта шармандали” деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) унинг Facebookдаги саҳифасига таянган ҳолда.
“Бугун (21-сентябрда - ЎзТАГ) Черняевка яқинидаги ер усти чегара пункти орқали Тошкентга қайтиб келдим. Қандай шармандалик. Чегарадан ўтаётган одамларнинг кўплигини ҳисобга олсак, бунга унча ҳам кўп эмас – бир соатдан оз вақт кетди. Мен чегара пунктларида бундан ҳам кўпроқ навбатларни кўрганман. Ҳатто Нью-Йорк аэропортида ҳам бир сафар икки баробар кўпроқ турганман. Черняевкадан эса 5 соатдан ҳам кўп вақтда ўтишга тўғри келган. Паспорт назорати дарчалари ҳам кўпдай эди ва улар нисбатан тез ишлаётган эди (қозоқ дарчаларидан кўра уч-беш баравар секин, лекин бу биз учун меъёр). Лекин биздаги мансабдорларнинг а) навбат ва тиқилинч яратиш, б) инсонларни камситиш қобилиятига ҳар доим ҳайрон қолганман. Улар ҳатто бўш жойда ҳам навбат ҳосил қилишнинг уддасидан чиқадилар”, - дея ёзади хабарида Юсупов.
Аммо, бугунги кунда кўрилган нарсаларда, ажабларанарли жиҳат бор эди. “Одамлар моллар учун йўлакларга ўхшаш тор йўлаклардан ўтиши керак эди. Бу эса шунга ўхшаш қўпол муомила қилишга ундар эди. Тиқилинчда асосан аёлларнинг “Вой дод!”, “Сен нимага тиқиласан!” “Болани эзиб қўясан!”, деган қичқириқлари эшитилар эди”, - деб таъкидланади хабарда.
Экспертнинг фикрига кўра, энг даҳшатли “аттракцион” чегара назоратидан сўнг – божхона олдида кутиб турган экан. “Икки тўсилган тор ўтиш йўлаги бўлиб, бири қисқа, иккинчиси – узун, улардан 3-4 киши ўтиши мумкин, бу йўлаклар аста секин қисқариб бориб, 1,5 киши сиғадиган бўлиб бир-бирига бирлашиб кетган. Бу гўшт майдалагичда ҳозиргача қандай қилиб кимнидир ўлдириб қўйишмаганига ҳалигача ҳайронман. Буни ихтиро қилган жинниларни касбига мос эмаслиги сабаб аллақачон ишдан бўшатиш керак”, - деб ёзади Юсупов қаҳр билан.
Унинг шундан кейин ёзишича, буларнинг бари қурбонлар билан якунланиши эҳтмолдан ҳоли эмас. “Боз устига, мени чегарадан Тошкентга олиб келиб қўйган ҳайдовчидан яқинда қурбони бўлгани ҳақида эшитдим, унинг ҳикоясидан томирларда қон қотиб қолади. Мен унинг ишончлилигига кафолат бера олмайман, шунинг учун ҳам уни бу ерда келтирмайман”, - деб давом этади муаллиф.
Экспертнинг фикрига кўра, “ёқимли ягона жиҳати: бу бюрократик бошбошдоқлигида тўлиқ тенгликка эришилган”. “Фуқаролиги, миллати, жинси ва ёшидан қатъи назар барча хўрланишга маҳкум”, - деб хулоса қилади Юсупов.
Сурат манбаи: из http://theopenasia.net