Эксперт Юлий Юсупов хорижий инвесторларга Ўзбекистонга келишлари учун “фақат ваъданинг етарли эмас” деб ҳисоблайди

Дата: 13:52, 20-01-2017.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Тошкентдаги Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори Юлий Юсупов хорижий инвесторларга Ўзбекистонга келишлари учун “фақат ваъданинг етарли эмас” деб ҳисоблайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Эксперт Central Asian Analitical Netwokнинг Ўзбекистон минтақада янада очиқроқ сиёсатдан қандай манфаат кўриши мумкин деган саволига шундай деб жавоб берди.

“Албатта, Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун жуда фойдали объект, чунки мамлакат аҳолиси сони юқори ва катта табиий бойликларга эга. Хорижий капитал келиши йўлидаги энг асосий тўсиқ – ёмон бизнес-муҳит бўлиб, бу конвертация масалаларининг ечилмаганлиги, мулк ҳуқуқларининг кучсиз ҳимояланганлиги, йирик бизнесга юқори солиқ юки кабиларда акс этади”, - деб санаб ўтди Юсупов.

Эксперт мамлакатнинг янги раҳбарияти ислоҳотлар сари одим ташлаганини, - шу жумладан, валюта бозорини либераллаштириш, суд тизими самарадорлиги, солиқ маъмурлигини ихчамлаштириш ва бошқа йўналишларда ҳам, - таъкидлаб ўтди у. Агар бу ваъдалар бажариладиган бўлса, улар албатта мамлакатдаги бизнес-муҳитни яхшилайди ва хорижий капитал келишига кўмаклашади. Лекин инвесторлар мамлакатга қачон амалдаги ислоҳотларни кўрганидан кейингина катта қизиқиш билдира бошлайдилар. Уларга фақат ваъдаларнинг ўзи етарли эмас”, - деб хулоса қилди Юсупов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: