Эксперт ўзбек партияларининг мақсадга етишдаги ёндашувлари турлича деб ҳисоблайди

Дата: 19:24, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Эксперт ўзбек партияларининг мақсадга етишдаги ёндашувлари турлича деб ҳисоблайди. Ушбу фикр 1 декабрда Elections.uz-2016 матбуот клубида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик хужжатлари мониторинги институти мутахассиси Каринэ Джавакова томонидан келтирилди.

“Айтиш зарурки, барча сиёсий партиялари демократия принципларига амал қилади ва бу уларни бирлаштириб туради. Уларнинг бари демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришга интилмоқда”, - деб таъкидлади у.

“Партияларни бир биридан нима ажратиб туради? Ҳар бир сиёсий партия ушбу мақсадга етишиш йўлида ўз устуворлигини, урғуларини қўяди. Уларнинг электоратлари, ғоялари турлича ва бу парламент фаолиятида кўринади”, - деб таъкидлади эксперт.

“Масалан, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг электорати аҳолининг ижтимоий камҳимояланган қатламларидир. Яъни партия ўз сайловолди платформасида ушбу аҳоли қатлами манфаатларини ифодалайди”, - деди Джавакова.

“ЎзЛиДеП электорати тадбиркорлар ва бизнесменлар бўлиб, улар давлатнинг иқтисоддаги ролини камайтириш тарафдори”, - деб таъкидлади эксперт.

К.Джавакова “Адолат” ЎСДП ва ЎХДП ўртасида оппозицион блок ташкил этилганини айтиб ўтди. “Миллий тикланиш” ҳар бир ўзбекистонлик маърифатли, билимли бўлиши тарафдоридир.

“Барча партиялар тараққиётга интилади, лекин ҳар бири бунга ўз сайловчилари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бормоқда ва ҳар бир аҳоли қатламида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни минималлаштиришга ҳаракат қилади”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: