Эксперт Ўзбекистон президенти сайловларида аниқ етакчи йўқ деб ҳисоблайди

Дата: 16:38, 02-12-2016.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти сайловларининг асосий ўзга хослиги бу ерда аниқ етакчининг йўқлигидир, шу сабабли барча 4 сиёсий партиялардан номзодлар фуқароларнинг ишончини қозониш учун максимал даражада ҳаракат қилишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу фикр в Elections.uz-2016 матбуот клубида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик хужжатлари мониторинги институти мутахассиси Каринэ Джавакова томонидан келтирилди.

“Бугунги сайловларга келсак, бу ерда аниқ етакчининг ўзи йўқ. Шу сабабли барча 4 сиёсий партиялардан номзодлар фуқароларнинг ишончини қозониш учун максимал даражада ҳаракат қилишмоқда”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Эксперт бугунда сайлов жараёнида яратилган баъзи шароитларни ҳам таъкидлаб ўтди.

“Агар сиёсий партия сайловда қатнашиши учун 5% овоз йиғиши зарур бўлса, бугунда бу рақам 1% пасайтирилган. Муддатидан олдин овоз бериш меъёри жорий этилган. У олдин ҳам бўлган бўлсада, бу сафар аниқ механизмга эга бўлди. Озодликдан маҳрум қилиш ва хибсда бўлган шахсларнинг сайловда қатнашиши учун шароитлар яратилди. Сайловолди тарғиботининг тур ва шакллари аниқлаштирилган, сиёсий партиялар жамоат фикрини қозониш учун бу жиҳатлардан ҳам фойдаланмоқдалар”, - деб таъкидлади К.Джавакова.

Янгилик билан ўртоқлашиш: